Трампнинг сафдоши Илхон Умарни «давлатга хиёнат учун» осишни таклиф қилди
Twitter ижтимоий тармоғи конгресс аъзоси Илхон Умарнинг ўрнини эгаллаш умидида ҳижобли депутатни ҳақоратлаган сиёсатчи аёлни блокировка қилиб қўйди. Республикачилар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи Даниэль Стелла, Дональд Трампнинг жанговар тарафдори, ижтимоий тармоқларда Илхон Умарни жисмоний йўқ қилиш мавзусида бир нечта пост қолдирган, хабар қилади IslamNews сайти Huffington Post га ҳавола қилган ҳолда.
Вашингтонда сиёсатчи-мусулмонларнинг тарихда биринчи съезди бўлиб ўтди
Кеча Вашингтонда АҚШ тарихида биринчи марта сиёсатчи-мусулмонлар умуммамлакат қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой доирасида АҚШнинг машҳур мусулмонлари Оқ уйда кузатилаётган ирқчилик ва исламофобияга қарши чиқишди ва диндорларни жамият ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишга чақирдилар.
«Бизни тўхтата олишмайди, қўрқита олишмайди»
Америкалик конгрессмен-мусулмон аёл Илхон Умар уни ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга кўмиб ташлаган ва шахсиятига ўта бошлаган АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъна-маломатлари хавотирга солмаслигини маълум қилди. Илхон Миннесота штатида илиқ қабул қилинди, сайловчилар уни Трампнинг исламофоб риторикаси қаршисида қўллаб-қувватладилар, хабар қилади Al Jazeera.
Америкаликлар мусулмонларни АҚШда энг камситиладиган гуруҳ деб ҳисоблашар экан
Пью тадқиқотчилик Маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар ўнта америкаликдан саккизтаси мусулмонлар АҚШ даги бошқа исталган гуруҳдан кўра кўпроқ камситишларга дуч келмоқда экан. Респондентларнинг саксон икки фоизи мусулмонлар дискриминацияга дуч келиши ҳақида маълум қилган. Сўровда иштирок этганларнинг саксон фоизи қора танлилар ҳам маълум даражада дискриминацияга дуч келишини қайд этган.
New York Times газетаси Илхон Умарга уруш эълон қилди
АҚШ Конгресси аъзоси бўлган мусулмон аёл Илхон Умар яна можаро марказидан ўрин олди, бу сафар Умарнинг сўзларига ёпишиб олган New York Times газетаси сиёсатчи билан боғлиқ жанжални кучайтириб юборди. АҚШ Конгресси депутати ўтган ой Лос-Анжелесда америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) бўлинмасида матбуот-анжуманида сўзга чиқиб, унинг айтган ибораларидан бири исламофоб нашрларининг эътиборини жалб қилди.